Ўзбек ёзувчиларининг ҳикоялари Германияда чоп этилди
Германияда «На земле Заратуштры» («Зардушт диёрида») адабий альманахи нашр этилди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизматига маълумот беришича, Германиянинг Хехинген шаҳрида Лада Баумгартен таҳрири остида нашр этилган бу китобдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Николай Илин, Рисолат Ҳайдарова, Галина Долгая ва Муҳаббат Йўлдошеваларнинг ҳикоялари ўрин олган.
Алманах «Зардушт диёрида» маънавий маданият ассамблеяси доирасида бўлиб ўтган иккита – «Зардушт диёрида» ва «Шарқ – нозик масала» номли халқаро адабий танлов ғолиблари ва ҳайъат аъзоларининг асарларидан иборат. Китоб танловларининг ташкилотчиси – Европа Ёзувчилар гильдияси қўллаб-қувватлаши асосида чоп этилди.
Танловларда Ўзбекистон, Беларус, Бельгия, Германия, Литва, Исроил ва Германияда истиқомат қилаётган ёзувчилар иштирок этган.
Танлов ёши ва яшаш жойидан қатъи назар, иштирок этишни истаган ҳар бир ёзувчи учун ўз истеъдодини намоён этишга имконият яратишга ҳаракат қилди. Асарларга қўйилган бош талаб Шарқ анъаналари ва маънавий дунёсини бор гўзаллиги билан очиб беришдан иборат эди.
Алманахда Рисолат Ҳайдарованинг «Дарахт мева тукканда», Галина Долгаянинг «Чағалай қанотлари», Николай Илиннинг «Чапга бурилиш», Муҳаббат Йўлдошеванинг «Тунги меҳмон» ҳикоялари ўрин олган.
Н.Усмонова, ЎзА