Ўзбек легионерлари Европада: гол, тўлиқ ўйин ва ғалабалар (+видео)
Хорижда тўп сураётган футболчиларимиз ўтган ҳафтада қандай натижаларга эришди? Уларнинг ёрқин ўйинлари, голлари ва муҳим ғалабалари акс этган махсус видеони кўринг.
Англия Премер-лигасида тўп тепаётган Абдуқодир Ҳусанов навбатдаги учрашувда 90 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилган бўлса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Туркияда ўз ҳисобига навбатдаги голни ёздириб қўйди.
Шунингдек, Беҳруз Каримов Швейцария чемпионатида “Базел”га қарши учрашувни тўлиқ ўтказиб, “Лугано”нинг муҳим сафар ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.
ЎзАнинг YouTube саҳифасида хорижда фаолият олиб бораётган футболчиларимизнинг ўтган ҳафтадаги иштирокига бағишланган махсус видео жойланди.
Видеони томоша қилинг ва футболчиларимизнинг хориждаги фаолиятини биз билан бирга кузатиб боринг!
Карим Худойқулов, ЎзА