Озарбайжон ва Покистон шерикликни ривожлантирмоқда
Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейхун Байрамов БМТ Бош Ассамблеяси 81-сессияси доирасида Покистон Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исҳоқ Дар билан учрашди.
“АзерТАЖ” хабарига кўра, мулозимлар икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ҳолатини таҳлил қилиб, муҳим йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашган.
Томонлар халқаро майдонда миллий манфаатга оид масалалар бўйича ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш муҳимлигини таъкидлаган.
А.Маматов, ЎзА