Эрдоған: ТДТ мустаҳкамланмоқда
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған БМТ Бош Ассамблеясида Туркий давлатлар ташкилоти ҳақида гапириб, тузилма йил сайин мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.
Унинг фикрича, 30 октябрга белгиланган ОТГ етакчилари навбатдаги саммити уюшмани янада ривожлантириш учун янги истиқбол ва уфқ очади.
Етакчи Озарбайжон ва Арманистон тинчлиги ҳамда Украина ҳудудий яхлитлиги мамлакати томонидан қўллаб-қувватланишига ҳам урғу берди.
– Озарбайжон ва Арманистон ўртасида узоқ муддатли тинчлик ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатни, икки мамлакат раҳбарлари томонидан намойиш этилган садоқатни қўллаб-қувватлаймиз, деди у. – Анқара Арманистон билан муносабатни яхшилашга қатъий интилади. Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги сақлаб қолинган ҳолда, Россия билан уруш тугашидан умидвормиз.
Шунингдек, Эрдоған икки давлатнинг Қора денгиздаги кемаларга ҳужумини қоралаб, бу ҳолатга қабул қилиб бўлмайдиган, дея таъриф берди.
С.Раҳимов, ЎзА