Ойнинг тўлиқ тутилиши содир бўлади
АҚШнинг НАСА космик агентлиги маълумотига кўра, бугун энг узун ва тўлиқ Ой тутилиши кузатилади.
Кечаси Ой Ернинг соясига ўтади ва сайёрамизнинг табиий йўлдошига тушадиган ягона ёруғлик - Қуёш нури атмосферадан ўтиши билан қизил тусга киради.
“Тутилиш вақти Ер атмосферасида чанг ёки булут қанча кўп бўлса, Ой шунчалик қизғиш ранг олади”, — дея изоҳ берган агентлик ходими.
Баёнотда ҳодиса 3 соат 28 дақиқа давом этиши, бугунгиси 580 йил ичидаги энг узун тутилишга айланиши кутилаётгани қўшимча қилинган.
Ой тутилиши бутун Шимолий Америка, Жанубий Америка, Полинезия, Шарқий Австралия ва шимоли-шарқий Осиёнинг каттагина қисмида яхши кўринади.