ОТМ ёшлар етакчилари форуми минглаб ёшларни бирлаштирди
Пойтахтимизда ҳар йили анъанавий шаклда ташкил этиладиган Олий таълим ёшлар етакчилари форуми бўлиб ўтди. Форумнинг биринчи кунида иштирокчилар Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида кутиб олиниб, Тошкент вилоятидаги Ёшлар оромгоҳига йўл олдилар.
Икки кун давом этган дастур доирасида ёшлар етакчиларининг мақоми, вазифалари ва масъулиятига бағишланган семинар ташкил этилди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан амалга оширилаётган “IELTS Marafon”, “Suvni birgalikda asraymiz”, “Yo‘lovchi” вa “Kitob-top” лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.
Форум давомида ёшлар етакчиларининг шахсий брендини шакллантириш, нутқ маданияти, имидж, ишонч ва таъсирчан коммуникация кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган тренинг ва семинарлар ҳам бўлиб ўтди.

Шунингдек, Microsoft вa Adobe халқаро чемпионатларида иштирок этиш тартиби, мусобақа йўналишлари ҳамда халқаро даражадаги рақамли компетенцияларни ривожлантириш бўйича амалий тренинг ҳамда лойиҳалар тақдимоти ташкил этилди.
Aорум давомида ташкил этилган етакчилар билан очиқ мулоқотда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Хайрулло Саттаров иштирок этиб, ёшлар билан дилдан суҳбат қурди. Унда етакчилар томонидан таклифлар тингланди ҳамда намунали фаолият юритаётган бошланғич ташкилотлар ёшлар етакчиларининг илғор тажрибалари ва самарали лойиҳалари билан танишди.

Шундан сўнг амалга оширилаётган лойиҳалар - “Мутолаа”, “Ибрат фарзандлари”, “Йўловчи” ва бир қанча лойиҳалар ва ундаги янгиликлар, имтиёзлар ҳақида тақдимот қилинди.
Мутахассисларнинг қайд этишича, Олий таълим ёшлар етакчилари форуми ёш лидерларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ҳамда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Г.Бобоева,
ЎзА