Ўтган ўн йилда спортчиларимиз йирик халқаро мусобақаларда 5 минг 518 та медални қўлга киритди
Мамлакатимиз етакчиси сўнгги йилларда оммавий спортдан профессионал спортгача, иқтидорларни саралашдан халқаро мусобақаларга тайёрлашгача бўлган яхлит тизим яратилганини таъкидлади.
– Бу ишларнинг замирида фарзандларимизни соғлом, иродали ва мустақил фикрлайдиган инсон этиб тарбиялашга бўлган интилишимиз мужассам, – деди давлатимиз раҳбари.
Ўтган ўн йилда спортчиларимиз йирик халқаро мусобақаларда 5 минг 518 та медални қўлга киритди. Шундан 1 минг 675 таси олтин медаль бўлиб, бу аввалги ўн йилликка нисбатан уч карра кўпдир. Медалларнинг учдан бири спортчи қизларимиз ҳиссасига тўғри келмоқда.
Яқинда Самарқандда ўтказилган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида йигитларимизнинг иккинчи бор ғолиб бўлиши ҳам мамлакатимиз шахмати тарихида алоҳида саҳифа очди.
ЎзА