Осиё ўйинларидаги медалларимиз сони иккитага етди
Осиё ўйинлари дастурига илк бор киритилган ММА баҳсларида мамлакатимиз шарафини Фирдавс Атамурадов, Ҳилола Собирова ҳамда Нодирбек Шавкатов ҳимоя қилмоқда.
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида ХХ ёзги Осиё ўйинларининг иккинчи кунги баҳслари давом этмоқда. Мусобақанинг ММА баҳсларида иштирок этаётган уч нафар ўзбекистонлик спортчидан икки нафари финал йўлланмасини қўлга киритди.
Хусусан, -60 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган Фирдавс Атамурадов ярим финалда қирғизистонлик Дастан Канибек Улуни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва финалда тожикистонлик Мирзобек Умаров билан рақобатлашадиган бўлди. -71 килограмм вазн тоифасида эса Нодирбек Шавкатов ярим финалда қозоғистонлик Қодирбек Шинбаевга имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медаль билан кифояланди.
Аёллар ўртасида -60 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган Ҳилола Собирова ярим финалда камбоджалик Далин Ченни икки раундда ҳам яққол устунлик билан мағлуб этди. Энди мусобақа финалида Ҳилола Сингапур вакили Хуи Хун Тео билан куч чинашади.
Айни дамда Ўзбекистон делегациясидаги медаллар сони биттадан кумуш ва бронзага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА