Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган 23 нафар футболчи маълум
Осиё ўйинларида футбол баҳслари ҳам мухлисларда катта қизиқиш уйғотади. Бу гал эркаклар ўртасидаги мусобақада 15 та жамоа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боради. Футбол мусобақаси 15 сентябрь куни старт олади.
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинларининг «С» гуруҳидан жой олган. Футболчиларимиз гуруҳ босқичидаги биринчи учрашувини 15 сентябрь куни Филиппинга қарши ўтказади. Жамоамиз 18 сентябрь куни Кувайт, 22 сентябрь куни эса Вьетнам терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Терма жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Осиё ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси таркибини эълон қилди.
Якуний таркибдан 23 нафар футболчи ўрин олган:
Дарвозабонлар: Самандар Муродбоев («Насаф»), Максим Муркаев («Пахтакор»), Умар Рустамов («Олимпик Мобиуз»).
Ҳимоячилар: Ғиёсжон Ризақулов («Қизилқум»), Дилшод Муртазоев, Қувончбек Хушвақтов, Диёрбек Абдуназаров («Насаф»), Дилшод Абдуллаев («Пахтакор»), Рўзибой Файзуллаев, Саидхон Ҳамидов («Олимпик Мобиуз»).
Ярим ҳимоячилар: Равшан Ҳайруллаев («Бухоро»), Муҳаммадали Реймов («Локомотив»), Саидумархон Саиднуриллаев («Металлург»), Сардор Баҳромов («Насаф»), Оллоберган Каримов («Сўғдиёна»), Азизбек Тўлқинбеков («Бунёдкор»), Ойбек Ўрмонжонов («Динамо»), Асилбек Жўмаев («Нефтчи»), Муҳаммадали Ўринбоев («Антверпен», Бельгия).
Ҳужумчилар: Шодиёр Шодибоев, Нурлан Иброимов («Локомотив»), Фирдавс Абдураҳмонов («Динамо»), Амирбек Саидов («Сўғдиёна»).

Осиё ўйинларида эркаклар ўртасидаги футбол мусобақасининг қолган гуруҳлари қуйидагича шаклланган:
«А» гуруҳи: Япония, Таиланд, Қирғизистон, Гонконг.
«B» гуруҳи: Хитой, БАА, Эрон, КХДР.
«D» гуруҳи: Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Қатар.
Дарвоқе, айни дамда Олимпия терма жамоамиз мусобақага тайёргарликни Миллий футбол марказидаги ўқув-машғулот йиғини билан бошлади. Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоа йиғин доирасида 10 сентябрь куни сафарда Хитой U23 терма жамоасига қарши назорат учрашувида иштирок этади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА