"Осиё ўйинлари": Футболчиларимиз ярим финалда!
Японияда ўтаётган ХХ Осиё ўйинларининг футбол бўйича эркаклар ўртасидаги баҳсларида Ўзбекистон U23 терма жамоаси ярим финалга йўл олди.
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоамиз Нагоя шаҳридаги «Mizuho» стадионида чорак финал босқичида Саудия Арабистони U23 терма жамоасига қарши майдонга тушди.
Учрашув футболчиларимиз устунлигида ўтди, 12-дақиқада Дилшод Муртазоев ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 78-дақиқасида Азизбек Тўлқинбеков ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келган бўлса, 86-дақиқада Фирдавс Абдураҳмонов учинчи голни киритди. Шу тариқа, Ўзбекистон U23 терма жамоаси ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Энди футболчиларимиз 30 сентябрь куни ярим финалда Япония — КХДР жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА