Осиё ўйинлари: бугун замонавий беш кураш ва аёллар футболида иштирок этамиз
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида давом этаётган ХХ ёзги Осиё ўйинларининг бугунги дастуридан Ўзбекистон делегацияси вакиллари иштирокидаги замонавий бешкураш ва аёллар футболи баҳслари ўрин олган.
Футболчи қизларимиз гуруҳ босқичининг иккинчи турида Хитой терма жамоасига қарши майдонга чиқади. Замонавий бешкураш бўйича эса Меҳринисо Қаҳрамонова ва Самира Абзалова аёллар ўртасидаги ярим финал баҳсларида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, кеча замонавий бешкурашнинг қиличбозлик йўналишидаги беллашувлар якунларига кўра, Меҳринисо Қаҳрамонова 20 та ғалаба билан ўнинчи, Самира Абзалова эса 13-натижани қайд этди. Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси эса гуруҳ босқичининг биринчи турида Филиппин билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА