Осиё ўйинлари: 26 сентябрь — Ўзбекистон медаллар сари
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида ўтказилаётган ХХ Осиё ўйинларининг еттинчи кун беллашувлари эртага, 26 сентябрь куни бўлиб ўтади. Унда бир қатор спорт турларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, ушбу кунда Ўзбекистон делегацияси вакиллари енгил атлетика, камондан отиш, ўқ отиш, қиличбозлик, синхрон сузиш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, гандбол, бокс, оғир атлетика, от спорти ҳамда чим устида хоккей бўйича баҳсларга киришади.
26 сентябрь куни мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг:
(Тошкент вақти билан)
Енгил атлетика: 03:30 — эркаклар, марафон, финал — Шоҳруҳ Давлатов.
05:05 — эркаклар, ўнкураш — Заҳириддин Шокиров.
07:55 — эркаклар, 200 метр, саралаш — Султонбек Ғофуржонов.
15:55 — аёллар, 200 метр, саралаш — Лайло Аллаберганова.
16:10 — аёллар, 200 метр, саралаш — Жонбиби Ҳукмова.
16:35 — эркаклар, уч хатлаб сакраш, финал — Иброҳим Маҳкамов.
17:45 — аёллар, 400 метр, финал — Жонбиби Ҳукмова.
18:15 — аёллар, 1500 метр, финал — Сабоҳат Самижонова.
Камондан отиш: 04:00 — эркаклар, яккалик саралаши — Амирхон Содиқов, эркаклар, анъанавий дастур, саралаш — Ўткиржон Ҳошимов, Бекзод Боборажабов, эркаклар, анъанавий дастур, жамоавий саралаш — Амирхон Содиқов, Ўткиржон Ҳошимов, Бекзод Боборажабов.
08:30 — аёллар, анъанавий дастур, саралаш — Зиёдахон Абдусатторова, Нилуфар Ҳамроева ҳамда Малика Анваржонова,
Аёллар, анъанавий дастур, жамоавий саралаш — Зиёдахон Абдусатторова, Малика Анваржонова, Нилуфар Ҳамроева, анъанавий дастур, микст, саралаш — Ўзбекистон.
Ўқ отиш: 05:45 — аёллар, 50 метр масофага пневматик қуролдан ўқ узиш, саралаш — Муҳтасар Тоҳирова.
Қиличбозлик: 06:30 — эркаклар, сабля, жамоавий баҳс — Ўзбекистон – Вьетнам.
Синхрон сузиш: 07:00 — техник дует, финал — Виолетта Евенко, Анастасия Бахтирева.
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш: 07:30 — аёллар, 500 метр, А финал — Арина Танатмишева.
07:50 — микст, 500 метр, А финал — Владлен Денисов, Нилуфар Зокирова.
Гандбол: 08:30 — аёллар — Қозоғистон – Ўзбекистон.
Бокс: 08:30 — аёллар, 60 килограмм — Ситора Турдибекова – Ха Тхи Лин (Вьетнам).
09:00 — эркаклар, 55 килограмм — Самандар Олимов – Кангпи Бохунтод (Таиланд).
Оғир атлетика: 09:30 — эркаклар, 70 килограмм, финал — Адҳамжон Эргашев.
13:00 — эркаклар, 75 килограмм, финал — Диёрбек Рўзметов.
От спорти: 11:05 — аёллар, от йўрттириш, саралаш — Алина Шевсова.
Чим устида хоккей: 15:00 — эркаклар — Ўзбекистон – Хитой.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА