Маълумки, Орол денгизининг қуриган тубида яшил майдонлар, ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Оролбўйи минтақасининг экологик ҳолатини барқарорлаштириш, минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш ҳамда аҳоли турмуш тарзини яхшилашга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Мазкур ишларни узвий давом эттириш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида «Орол – Парламент нигоҳида» мавзусида экологик акция ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Жўқорғи Кенгес ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги ва Мўйноқ тумани ҳокимлиги вакиллари иштирок этди.  

Акцияда Орол денгизининг қуриган тубида «яшил қопламалар», ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан 100 қоп қандим, қорабурақ, черкез ҳамда  саксовул уруғлари етказилди ва биргаликда экиш тадбирлари ўтказилди.

Акция давомида экилган уруғлар униб, Орол тубида яшил масканлар яратилишига замин бўлади.

М. Комилова, ЎзА

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Орол – Парламент нигоҳида” экологик акцияси ўтказилди