Навоийда спорт мусобақалари кўтаринки руҳда давом этмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” ҳамда “Президент Олимпиадаси” спорт мусобақаларининг 2026 йилги мавсумига старт берилган эди.
[gallery-28358]
Маросимда вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ж. Муртозаев, Навоий шаҳар ҳокими Д. Эргашев, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бўлинмаси ижрочи директори Ф. Раҳмонов, шунингдек, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, спортчи ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Мусобақалар уч босқичда ташкил этилади: 1-босқич — “Туман ва шаҳар ҳокими олимпиадаси”, 2-босқич — “Вилоят ҳокими олимпиадаси”, 3-босқич — “Президент олимпиадаси”.
Мазкур мусобақалар ёш спортчилар учун кенг имкониятлар майдони бўлиб, янги истеъдодларни кашф этиш ҳамда келажак Олимпия чемпионларини тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади. Шу муносабат билан Навоий шаҳридаги яккакураш турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақасининг дзюдо бўйича шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи 13–14 ёшли, дзюдо спорти билан мунтазам шуғулланиб келаётган ёш спортчилар иштирок этди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар тантанали равишда тақдирланди. Тадбирда спорт мактаби раҳбарлари, Миллий олимпия қўмитасининг Навоий вилояти бўлими ижрочи директори Фарҳод Раҳмонов, спортчилар, ҳакамлар ва мураббийлар иштирок этди.
“Навоий шаҳар ҳокими олимпиадаси”да 1-ўринни қўлга киритган спортчилар мусобақанинг кейинги босқичи — “Вилоят ҳокими олимпиадаси”да иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА