Ўқувчиларнинг хорижий тиллар бўйича билими синовдан ўтди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳридаги 52-умумтаълим мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.
Унда танловнинг шаҳар ва туман босқичларида ғолиб деб топилган мактаб жамоаларидан жами 85 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этиб, ўз билим ва кўникмаларини намойиш этди.
Мазкур танлов хорижий тилларни ўқитиш сифатини янада ошириш, илғор педагогик тажрибаларни оммалаштириш ҳамда иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда.
Тадбирда сўзга чиққан соҳа мутасаддилари иштирокчиларга омад тилаб, бундай танловлар таълим сифатини янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
[gallery-29155]
Танлов якунига кўра, 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган мактаб жамоалари муносиб тақдирланди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА