Ўқитувчилик - чексиз фидойилик талаб қилади… (+видео)
“Келажак бунёдкорлари“ лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони, “Йил ўқитувчиси“ танлови ғолибларидан бири — Дилфуза Эшмуродова.
Ўқитувчилик — шунчаки касб эмас, балки юксак фидойилик, чексиз сабр ва улкан масъулият талаб этадиган шарафли вазифадир.
Ўқитувчи нафақат дарс соатларида, балки дарсдан ташқари пайтларда ҳам ўқувчиларнинг дафтарларини текшириш, дарсга тайёргарлик кўриш ва уларнинг муаммоларини тинглашга ўз шахсий вақтини бағишлайди.
Ҳар бир боланинг характери, ўзлаштириш даражаси ва дунёқараши турлича. Уларнинг барига бирдек ёндашиш ва тўғри йўл кўрсатиш учун тоғдек сабр керак бўлади.
Ўқитувчилар ҳеч бир муболағасиз келажак бунёдкорларидир. Бугун улар бераётган билим ва тарбия эртага мамлакатнинг ривожини, жамиятнинг маънавий қиёфасини белгилаб беради. Шу боисдан ҳам бу касб эгаларининг меҳнати ҳар қандай таҳсин ва эътирофга лойиқ.
Муҳайё Турдалиева, Нишонбой Абдувоитов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА