Оқ уй Жонсоннинг истеъфосига изоҳ берди
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг истеъфоси НАТОнинг Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттиришига таъсир қилмайди, деб баёнот берди пайшанба куни Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер.
"Бизнинг Буюк Британия билан альянсимиз кучлилигича қолади. Мадридда бўлиб ўтган НАТОнинг тарихий саммитида иштирокчилар Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишга аҳд қилган ва у ўзгармайди", – деди Жан-Пьер.
2019 йил Мэй ўрнига бош вазирлик лавозимини эгаллаган Жонсон пайшанба куни бош вазирлик лавозимидан ҳамда Буюк Британия Консерваторлар партияси раҳбарлигидан кетиши ҳақида баёнот берди. У вазирлар маҳкамасини янги бош вазир сайлангунга қадар бошқариб туради.