Онлайн-аукционларнинг ҳафта натижалари
Жорий йилнинг 12-16 август кунлари "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 16 та бўш турган давлат мулки объектлари, 205 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 31 та объект сотилди.
Жорий йилнинг 12-16 август кунлари "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 16 та бўш турган давлат мулки объектлари, 205 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 31 та объект сотилди.
Давлат мулки объектлари
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармалари томонидан ушбу ҳафтада "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўм қилиб белгиланган бўш турган 16 та давлат мулки объекти 8 млрд. 875 млн. сўм инвестиция киритиш, 140 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 432 млн. сўмга сотилди.
2019 йил 1 июлдан бошлаб давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдолар «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилади. Жумладан, ушбу ҳафтада 67 та объект савдога чиқарилди 40 та объект реализация қилинди.
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқ
Ер ресурслари бўйича электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафтада жами 205 та бошланғич нархи 1 млрд. 413,5 млн. сўмлик ер участкаларига бўлган ҳуқуқ 86 млрд. 859,2 млн. сўмлик инвестиция киритиш ва 1 005 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 3 млрд. 601,2 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида жами 198 та бошланғич нархи736,7 млн. сўмлик ер участкасига бўлган ҳуқуқ электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.
Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 2788 та бошланғич нархи 91 мрлд. 824,7 млн. сўмлик бўш ер участкалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.
Суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича бўлиб ўтган электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафта жами 31 та объект 8 048,7 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида 109 та объект электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.
Дарё ўзанлари тозалаш ҳуқуқи
Ушбу ҳафта давомида онлайн-аукционларда жами 1 та дарё ўзанларини тозалаш лойиҳаси 392,4 млн. сўмга сотилди.
Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 31 та бошланғич нархи 9 млрд. 656 млн. сўмлик дарё ўзанларини тозалаш лойиҳалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.
Металл қазиб олиш ҳуқуқи
Ҳафта давомида жами 4 та бошланғич нархи 30 млн. сўмлик қимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳуқуқи 58,1 млн. сўмга сотилди.
Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 57 та бошланғич нархи 427,5 млн. сўмлик қимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳуқуқи электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.
Ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйилган объектлар хусусидаги янгиликларни www.e-auksion.uz ва www.uza.uz сайтлари орқали кузатиб боринг!
“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК PR хизмати