Она тилим фахрим, ғурурим!
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, вазирлик масъуллари, академия профессор-ўқитувчилари ҳамда курсантлари иштирок этган тадбирда она тилимизнинг ўзига хослиги, бугунги кунда давлат тилининг нуфузи ва мақомини ошириш борасидаги ислоҳотлар ҳақида сўз бориб, шу Ватаннинг ҳар бир фарзанди ўз она тилини севиши, унинг қадр-қимматини жойига қўйиши зарурлиги таъкидланди.
Президентимизнинг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида “Давлат тилини ривожлантириш департаменти” ташкил этилди ва унинг аниқ вазифалари белгилаб берилди. Бу билан давлат тилини ривожлантириш жараёни янги босқичга чиқди.
Тадбирда Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ва унинг жойлардаги вакиллари, хусусан, вазирлик, идораларда фаолият юритаётган давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчилар томонидан жойларда давлат тилини ривожлантириш, давлат тилида иш юритишни ташкил қилиш ишларининг изчил давом эттирилаётганлиги қайд этилди.
Департамент томонидан қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда нашр этилган “Давлат тилида иш юритиш” қўлланмасининг иш фаолиятимиздаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилиб, иштирокчиларга мазкур китобдан фаолиятимизда фойдаланиш тавсия қилинди.
Тадбир доирасида иштирокчиларга курсантлар томонидан она тилимизга бағишланган шеър ва қўшиқлардан иборат мусиқий дастур намойиш этилди.