Олтин васвасасига учраганлар ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли “Қора-қўтон” олтин қазиб олиш кони атрофида мунтазам равишда таркибида олтин моддаси бўлган руда тошларини ноқонуний қазиб олиш ва сотиш билан шуғулланиб келаётган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Ўтказилган тадбирда Пахтачи туманида яшовчи жиноий гуруҳнинг 23-40 ёшлардаги 8 нафар аъзолси (Р.А., Б.Ҳ., Ж.Ғ., Н.М., Н.С., Р.О., Ж.Д., Х.Ф.) ушланди. Шунингдек, улар фойдаланиб келган тош майдалайдиган мослама ва бошқа воситалар, 700 кг. руда ва 400 кг. олтин аралашмали тупроқ далилий ашё сифатида олинди.
Ушбу жиноий гуруҳ аъзолари таркибида олтин моддаси бўлиган руда тошларини қайта ишлаш мобайнида ноқонуний равишда электр энергиясидан фойдаланиб, давлатга 275 миллион сўм зарар етказгани аниқланди.
Ҳозирда, жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА.