Олмаота марказида тозалаш ишлари олиб борилмоқда
Душанба куни Олмаотадаги Республика майдонида ёниб кетган автомобиллар тозаланмоқда, шикастланган светофор ва йўл белгилари тикланмоқда, дея хабар беради “РИА Новости” мухбири.
Майдондан ўтиш жойи ҳамон очилмаган, бетон тўсиқ билан ўралган. Назарбоев кўчаси томонидан полиция гуруҳи навбатчилиги жорий этилган. Пиёдалар ўтишига рухсат берилмаяпти, суратга олиш тақиқланган. Бу ҳолат ҳали давом этаётган аксилтеррор операцияси билан изоҳланмоқда.
Полиция ходимлари вақти-вақти билан майдондан ўтаётган машиналарни тўхтатиб, транспорт воситасини, ҳужжатларни кўздан кечирмоқда.