Олмалиқ шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилди
Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг шаҳар ҳудуди бўйлаб тарқалишининг олдини олиш мақсадида Олмалиқ шаҳрига қўшни туманлар ва вилоятлардан кириш ва чиқиш тўхтатилди.
Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди. Хабарга кўра, шаҳар ҳокимининг шаҳарга бугун — 27 мартдан бошлаб кириш-чиқиш тўхтатилиши бўйича тегишли қарори қабул қилинди.
Айни пайтда шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари бу ҳақда огоҳлантирилмоқда.
Шунингдек, карантин даврида шаҳардаги йўловчи ташувчи жамоат автотранспорт воситалари ҳаракати ҳам тўхтатилади, дейилади шаҳар ҳокимлиги ахборотида.