Олма-отада карантин яна кучайтирилмоқда
Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳри маъмурияти коронавирус инфекциясининг тарқалишига барҳам бериш учун қўшимча карантин чекловларини жорий қилмоқда.
Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳри маъмурияти коронавирус инфекциясининг тарқалишига барҳам бериш учун қўшимча карантин чекловларини жорий қилмоқда. Мегаполисда йирик магазинлар, бозорлар ёпилади, жамоат транспортлари тўхтатилади, деб маълум қилди шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати.
20-21 июнь кунларида пойтахтда ва яна бир қатор шаҳарларда ҳам худди шундай чоралар жорий қилингани ҳақида айтилган эди. Жума куни Нур-Султон шаҳри маъмурияти матбуот хизмати шаҳарда карантин чекловлари 27-28 кунлари жорий қилиниши ҳақида хабар берган эди.
Пойтахтда одамлар оммавий тўпланадиган жойлар ёпилади, жамоат транспортлари тўхтатиладиган бўлди. Шаҳар аҳолисига фақат аптека ва яқин орадаги озиқ-овқат дўконига ёки касалхонага бориб келишга рухсат берилади, халос. Қолган пайтда уйда ўтириш мажбурий ҳисобланади.