Олий таълимга халқаро эътироф
Фарғона давлат университети бир қатор халқаро сертификатларни қўлга киритиб, мамлакат олий ўқув юртлари ичида пешқадамлардан бирига айлангани ҳақида хабар берган эдик. Энди Фарғона давлат техника университети ҳам шу каби натижаларни қайд этди.
Олий ўқув юртининг 4 та таълим дастури Европа Иттифоқининг энг нуфузли халқаро ташкилотларидан бири АСИИН томонидан аккредитациядан муваффақиятли ўтди.
Университетда олий таълим сифатини халқаро стандартларга мослаштириш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар натижасида қурилиш муҳандислиги, геодезия ва геоинформатика, муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва эксплуатацияси, архитектура йўналишлари халқаро баҳолашдан муваффақиятли ўтди:
Шу билан бирга, университет Буюк Британиянинг нуфузли ҚАА ташкилоти томонидан институционал аккредитациядан ўтиш жараёнини ҳам изчил давом эттирмоқда. Ҳозирга қадар ушбу жараённинг икки босқичи муваффақиятли якунланган бўлиб, айни пайтда учинчи босқич амалга оширилмоқда.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА