Олий таълим ташкилотлари, академик лицей ва техникумларда янги ўқув йили бошланиш санаси белгиланди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 2026/2027 ўқув йилида академик лицей ва техникумларда ўқув жараёнлари 2-сентябрдан бошланади.
Олий таълим ташкилотларида эса:
1-босқич талабалари учун – 7-сентябрдан;
2-босқич ва ундан юқори босқич талабалари учун – 14-сентябрдан ўқув жараёнлари ташкил этилади.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА