Олий таълим муассасалари ўртасида меморандум имзоланди
Навоий давлат университети ҳамда Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ҳар иккала олий таълим муассасасининг ректорлари – Муҳиддин Калонов ва Бахтиёр Мардонов, проректорлар, деканлар ҳамда бўлим бошлиқлари иштирок этган учрашувда олий таълим муассасалари ўртасида илмий-техник ҳамкорликни янада ривожлантириш, тажриба алмашиш ва ўқув жараёнларини биргаликда самарали ташкил этиш ҳақида сўз юритилди. Олимлар ўртасидаги яқин ҳамкорлик Навоий вилоятининг ҳар томонлама ривожланишида, малакали кадрлар етиштиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Эндиликда меморандум асосида Навоий вилояти саноати ва иқтисодиётини янада ривожлантириш масалаларига оид қўшма илмий-тадқиқотлар олиб борилади, инновацион ечимларга таянган технологиялар ишлаб чиқарилади ва амалиётга татбиқ этиш чоралари кўрилади.
А.Бўриев, ЎзА мухбири