Олис йўллар яқин бўлди
Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани “Ҳоким ота” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 18-сонли мактабда таҳсил олувчи, узоқ масофадан қатнайдиган ўқувчилар учун микроавтобус топширилди.
Hayot Foundation, Kapitalbank, “GROSS” суғурта компанияси, “Келажак” маркази ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги кўмагида амалга оширилаётган лойиҳа доирасидаги ушбу микроавтобус 7–20 километр масофадан мактабга қатнайдиган ўқувчилар учун катта қулайлик яратади.

Энди олис йўллар янада яқин, мактаб сари қадамлар эса янада ишончли. Зеро, ёшлар учун яратилган ҳар бир қулайлик келажак сари ташланган муҳим қадамдир.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири