Олис тоғ қўйнида янги мактаб қад ростлади
Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги чекка Юқори Мачай маҳалласида 46-умумтаълим мактабининг 140 ўринли янги биноси фойдаланишга топширилди.
Пурвиқор тоғ қўйнидаги маҳаллада аҳоли сонининг ўсиши бундан ўттиз уч йил муқаддам бунёд этилган мактабда қўшимча бино қуриб, ўқувчиларнинг таълим олиши учун замонавий қулайликлар яратишни тақозо этди. Шунга мувофиқ маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан икки қаватли бино барпо этилиб, ўқитувчиларнинг сифатли сабоқ бериши ва ўқувчиларнинг илм-фан сирларини чуқур ўрганиши учун барча замонавий шароит яратилди.




Айни пайтда мактабда 60 га яқин ўқитувчи 652 ўғил-қизга таълим-тарбия бермоқда.
Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири