Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!
Қўқон давлат педагогика институтида Наврўз сайли ўтказилди. Сайлда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар иштирок этди.
Тадбир аввалида сўз олган Дилноза Ходжаева барчани самимий табриклаб, энг эзгу тилакларни билдирди.


Байрамга оид плакатлар, баҳор гуллари, миллий сўзаналаримиз билан безатилган ўйингоҳда Наврўз таровати яққол сезилиб турди. Барчанинг юзида шукроналик, байрам шукуҳи акс этди. Талабалар томонидан миллий ўйинларимизнинг намойиш этилиши, турли мусобақалар, кўргазмали чиқишлар, миллий қўшиқлардан иборат концерт дастури байрам қатнашчиларининг дилларини янада хушнуд қилди.



Институтда қизғин ва кўтаринки руҳда бошланган Наврўз байрами тантаналари давом этмоқда.
ЎзА