Округ сайлов комиссияси иш бошлади
Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти округ комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
2023 йил 9 июль куни муддатидан олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилади. Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдаги сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти округ комиссияси аъзолигига номзодлар тавсия этилган. Унда сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказишда етарли иш тажрибасига эга бўлган, аҳоли ўртасида обрў-эътибор топган фуқаролар орасидан 21 нафар аъзо ва улар орасидан комиссия раиси, ўринбосари, котиби маъқулланган эди.


Йиғилишда комиссия аъзолари кун тартибидаги ташкилий масалаларни кўриб чиқди. Унда сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича иш режаси тасдиқланди. Комиссия аъзоларининг вазифалари тақсимланиб, 22 та туман-шаҳарга бириктирилди. Сайловга тайёргарлик кўриш даврида комиссияси аъзоларининг навбатчилик жадвали белгиланди. Бундан ташқари, округ комиссияси аъзоларининг вазифалар тақсимоти, округ комиссияси айрим аъзоларини сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида хизмат вазифаларини бажаришдан озод этиш каби масалалар муҳокама этилди.
А.МУСАЕВ, ЎзА.