ОКМК: истиқболли ҳамкорлик самаралари
Олмалиқ кон металлургия комбинати раҳбарияти ҳамда “Тожик – Хитой кон саноати компанияси” МЧЖ вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур корхона комбинат билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган бўлиб 2021 йилда 1,6 минг тонна мис купоросини комбинатдан харид қилган. “Тожик – Хитой кон саноати компанияси” МЧЖ бош директори Ли Яо Хуэй бошчилигидаги делегация вакиллари ҳамда комбинат раҳбарияти ўртасидаги учрашувда 2022 йилда амалга оширилиши керак бўлган ишлар муҳокама қилинди.
Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, жорий йилда 31,5 минг тонна руҳ концентратини етказиб бериш бўйича ҳамда 5,2 миллион долларлик маҳсулотлар экспорти бўйича шартномалар имзоланган. Мазкур шартномага кўра, комбинат томонидан ушбу корхонага рух ва мис купороси етказиб берилади.
ОКМК Ахборот хизмати
ЎзА