Оилавий поликлиника янги бинода иш бошлади
Янги йил байрами арафасида Андижон шаҳридаги 7-оилавий поликлиниканинг капитал таъмирланган янги биноси фойдаланишга топширилди.
Андижон шаҳридаги 7-оилавий поликлиникаси 45 минг нафардан зиёд киши истиқомат қилаётган 8 та маҳаллага тиббий хизмат кўрсатади. Замонавий қиёфа ва барча қулайликларга эга поликлиниканинг янги биносини таъмирлаш ва жиҳозлаш учун 3 миллиард 900 миллион сўм бюджет маблағлари сарфланди. Бу ерда нафақат ташриф буюрувчилар, балки шифокорларнинг самарали ишлаши учун барча шароит яратилган.
Эндиликда мазкур поликлиника хизмат кўрсатадиган маҳаллаларда аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизмат сифати янада юксалади. Қолаверса, бу ерда турли хасталикларини эрта аниқлаш, малакали тиббий хизмат кўрсатиш баробарида қатор қулайлик яратилди.
Янги бино очилишида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.
[gallery-5230]
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З. УМРЗОҚОВ (сурат),
ЎзА