Оилавий низо ортидан қолган мол-мулк эгасига қайтарилди
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида оилавий келишмовчилик ортидан бошқа хонадонда сақланаётган мол-мулклар Мажбурий ижро бюроси аралашуви билан қонуний эгасига қайтарилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг 2026 йил 24 июндаги қарорига мувофиқ, жавобгар Ш.Х.нинг яшаш манзилида сақланаётган даъвогар Б.Х.га тегишли мол-мулкларни қонуний эгасига натура шаклида қайтариш белгиланган.
Мазкур суд ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Пайариқ туман бўлими давлат ижрочиси томонидан тегишли ижро ҳаракатлари амалга оширилди.
Ижро ҳаракатлари давомида 59 турдаги жами 93 дона мол-мулк аниқланиб, улар қонуний эгаси Б.Х.га топширилди.
Шу тариқа суд қарорининг тўлиқ ижроси таъминланиб, фуқаронинг мулкий ҳуқуқлари тикланди.
Ҳамроз Баёнов,ЎзА