Оҳангарон Ёшлар марказига ваъда қилинган китоблар етказилди
Мамлакатимизда китобхонлик маданиятини юксалтиришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Мутасадди вакиллар жойлардаги ўрганишларда ушбу масалаларга алоҳида ёндашишади.
Аввалроқ Сенат Раиси Тошкент вилояти Оҳангарон туманида олиб борган ўрганишлари давомида туман Ёшлар марказида ҳам бўлиб, бу ерда жойлашган ахборот кутубхонасига китоблар совға қилинишини айтиб ўтган эди.
Шу муносабат билан бугун Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси Раиси Бахтиёр Сайфуллаев Охангарон туманига бориб, 2 апрель — Халқаро болалар китоблари куни билан табриклади. Сенат Раиси томонидан ваъда қилинган китобларни ахборот кутубхонасига топширди. Эндиликда янги китоблар билан бойитилган кутубхона янада кенгроқ хизмат кўрсатиш имконига эга бўлди.

М.Комилова, ЎзА