Обод жойда барака бўлади УЙДА ҚОЛИНГ!
“Менинг остонам гулзор” шиори остида Сирдарё вилояти ҳокими Ғофиржон Мирзаевнинг ташаббуси билан бошланган хайрли ишлар бутун вилоят бўйлаб кенг қулоч ёймоқда.
“Менинг остонам гулзор” шиори остида Сирдарё вилояти ҳокими Ғофиржон Мирзаевнинг ташаббуси билан бошланган хайрли ишлар бутун вилоят бўйлаб кенг қулоч ёймоқда.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси хотин-қизлар йўналиши ҳамда туман ва шаҳарлардаги бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари ва уларнинг қуйи бўғини вакиллари ҳар бир хонадондаги уй бекаси билан алоҳида-алоҳида иш олиб бориб, ҳар бир хонадон остонасини гулзорга айлантиришни мақсад қилган.
Жумладан, вилоятнинг Мирзаобод туманидаги барча маҳаллаларда “Менинг остонам гулзор” лойиҳаси доирасида тарғибот ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.


– Ҳар бир хонадонга кириб, уйда қолиб, аммо бекор ўтирмай, дарвозалари олдини бегона ўтлардан тозалаш, гуллар экиш, дарахтларни оқлаш, шунингдек, ариқ ва лотокларни, кўча бўйларини тозалигига ҳам эътибор қаратиш, ҳамда оғир ижтимоий вазиятда яшовчи, ногиронлиги бўлган оилаларга амалий ёрдам кўрсатиш, хонадонларга экаётган кўчатлар, гул уруғларидан қўни-қўшниларга улашишни кенг тарғиб қилаяпмиз, – дейди Мирзаобод туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Г.Холмуродова. – Ўзбек халқи азал-азалдан меҳнатсевар халқ эканлиги барчамизга маълум. Шундай экан, барчамиз биргаликда синовли вақтда бирлашиб, уйда қолган ҳолда хонадонларимизни обод гўшага, остоналаримизни гулзорга айлантирайлик.
Дарҳақиқат, мирзаободликлар “Менинг остонам гулзор” эзгу шиори остида ҳар бир фуқаро ўз томорқасини даромад манбаига, ўз остонасини гулзорга айлантирмоқчи, обод қилмоқчи. Обод жойда эса ҳамиша қут-барака бўлади.