ОАВ вакиллари учун Янги Тошкентдаги стадионга пресс-тур ташкил этилди (+видео)
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда “KOÇ Construction” компанияси ҳамкорлигида юртимизда фаолият олиб бораётган бир қатор оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирокида пресс-тур ташкил этилди.
Пресс-тур давомида иштирокчилар пойтахтимизда барпо этилаётган “Янги Тошкент” стадиони қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишиб, амалга оширилаётган ишлар, лойиҳанинг кўлами ҳамда келгусидаги режалар ҳақида маълумотларга эга бўлдилар. Мазкур лойиҳа Ўзбекистонда футбол инфратузилмасини ривожлантириш, халқаро талабларга жавоб берадиган замонавий спорт иншоотларини барпо этиш ва юртимизда йирик халқаро футбол мусобақаларини ўтказиш имкониятларини кенгайтириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади. Ушбу видео орқали жараённи томоша қилишингиз мумкин.
Карим Худайқулов,Ойбек Давронов. ЎзА