Егор Болотов Параосиё ўйинларида яна шоҳсупага кўтарилди
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида давом этаётган V Параосиё ўйинларида вакилларимиз муваффақиятли иштирок этмоқда.
Параосиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Егор Болотов пара сузиш бўйича S13 классида 50 метрга эркин усулда сузиш баҳсида 24,39 сония натижа кўрсатиб, маррага биринчи бўлиб етиб келди.
Шунингдек, Жаҳонгир Халилов пара велоспортнинг шоссе йўналишида T1–2 классидаги гуруҳ пойгасини 1 соат 4 дақиқа 4 сонияда якунлаб, учинчи ўринни эгаллади.
Ҳозирда Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 35 та олтин, 38 та кумуш ва 38 та бронза, жами 111 тага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА