NYT: Эрон, Хитой ва Исроил компаниялари жамоатчилик фикрига таъсир қилиш учун автоном АI ботларидан фойдаланмоқда
АҚШ разведка ходимлари онлайн тарзда жамоатчилик фикрини бошқаришга қаратилган самарали ҳаракат ҳақида хабар тарқатган. “The New York Times” таъкидлашича, Эрон, Хитой ва Исроилнинг хусусий компаниялари инсон аралашувисиз сохта аккаунт яратиш, маълумот қўйиш ва ижтимоий тармоқ орқали мунозарада қатнашиш қобилиятига эга автоном АI ботларидан фойдалана бошлаган.
Вашингтон бундай технология АҚШ оралиқ сайловига таъсир қилиши мумкинлигидан хавотир олмоқда.
Газета Исроилнинг саъй-ҳаракати Тель-Авивда жойлашган, собиқ NSO томонидан асос солинган “Intel Eye” компанияси томонидан бошқарилаётганини таъкидлаган. Яъни, компания Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуни қўллаб-қувватловчи ҳамда унга қарши контент тарқатадиган тахминан 1000 сохта аккаунтни бошқарган. “Intel Eye” эса бу шунчаки тадқиқот тажрибаси эканини даъво қиляпти.
С.Раҳимов, ЎзА