Нукусдаги “Турон” стадиони замонавий қиёфа касб этмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳридаги “Турон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Турон” стадионида реконструкция ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Лойиҳа шаҳар спорт инфратузилмасини янада ривожлантириш, ёшлар учун замонавий шарт-шароитлар яратиш ҳамда халқаро даражадаги мусобақаларни қабул қилиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.
Қурилиш лойиҳасининг умумий қиймати 101 миллиард 846 миллион сўмни ташкил этади. Реконструкция ишлари якунлангач, стадион 12 минг томошабинга мўлжалланган, халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий спорт мажмуасига айланади.
Айни пайтга қадар қурилишнинг асосий қисми бажарилиб, “Насаф Мега Строй” масъулияти чекланган жамияти томонидан 72 миллиард сўмлик ишлар амалга оширилди. Бунёдкорлик жараёнида қурилиш сифати ва замонавий талабларга мувофиқликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.
[gallery-29738]
Мазкур йирик лойиҳа Нукус шаҳрида спорт соҳасини янги босқичга олиб чиқиш, аҳолини, айниқса ёшларни оммавий спортга кенг жалб этиш ҳамда спортчилар учун муносиб шароитлар яратишда муҳим аҳамият касб этади. Янгиланган “Турон” стадиони келгусида шаҳарнинг энг замонавий ва йирик спорт иншоотларидан бирига айланиши кутилмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА