“Норманд тўртлиги”: ҳеч ким ютқизмаган саммит
9 декабрь куни Парижда “норманд тўртлиги”ги – Россия, Франция, Германия ва Украина раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Киевда тарафдорларини кўчаларга олиб чиққан мухолифат президентга таслим бўлмаслик шартини қўйган “қизил чизиқ” нуқтаи назаридан ушбу учрашув ҳафтанинг муҳим воқеаси десак янгилишмаган бўламиз. Боз устига, уришқоқ мухолифатдан кўра кўпроқ президент Владимир Зеленский Донбассда тинчлик бўлишидан манфаатдор. Негаки, давлат раҳбарида иш бошлаганига ярим йил тўлган Зеленский сайловолди дастурида Донбассда урушни тўхтатиш, мамлакатни оёққа турғазишга ваъда берган.
Дарҳақиқат, нафсиламбирини айтганда, собиқ актёр бу йўлда дадил одим ташламоқда. Биргина Россия президенти Владимир Путин билан ўтказган телефон мулоқоти орқали 35га 35 кўринишида асирларни алмаштирди. Москва Керч бўғозида чегарани бузишда айблаб қўлга олинган учта украин кемасини қайтариб берди. Донбассда ўт очиш кўлами кескин камайди. Шунга қарамай, Украина Олий Радасидаги мухолиф фракциялар - “Европа бирдамлиги“, “Батькивщина“ ва “Голос“ – ўз тарафдорларини Украинанинг такрор ва такрор рангли инқилобларига етаклаган Майдонга олиб чиқди. Мақсад “норманд тўртлиги” учрашуви олдидан президент айрим масалаларда ён бермаслиги юзасидан огоҳлантириш ва ўз талабларини қўйишдан иборат эди.Саммит арафасида мухолифат Зеленский учрашувда ўтиши мумкин бўлмаган “қизил чизиқ”ни чоп этди.
Унитар давлатни сақлаб қолиш, Киевнинг Европа Иттифоқи ва Шимолий Атлантика ҳарбий блокига аъзолигидан ҳар қандай таклиф берилишидан қатъий назар қайтмаслик, Россия қўшинлари олиб чиқилмагунига қадар (ваҳоланки, Россия Донецк ва Луганск халқ республикаларида ҳарбийлари мавжудлигини инкор этади) Донбассда сайловлар ўтказилишига йўл қўймаслик мухолифатнинг “қизил чизиқ” да белгилаган талабларидан.Мухолифат шунингдек, Зеленскийдан Қрим мақоми юзасидан келишувларга боришдан бош тортишни талаб қилишди.
Демак, Париждаги музокараларнинг бош мавзуси – Украина шарқидаги вазиятни барқарорлаштириш мавзуси бўлди,Саммит олдидан Владимир Зеленский учрашувда “ноқонуний қуролли гуруҳлар”ни олиб чиқиш эҳтимоли ва Донбассда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилиш масаласига ойдинлик киритиш эканини баён қилди. Россия, Украина, Франция ва Германия раҳбарлари - Владимир Путин, Владимир Зеленский, Эммануэль Макрон и Ангела Меркель учрашган “норманд шакли” даги музокаралар 2014 йил июнь ойидан бери мавжуд. Бироқ бу шаклдаги сўнгги учрашув 2016 йилнинг октябрида ўтказилган. Ўшанда Украина президенти Пётр Порошенко бўлган, Францияни Франсуа Олланд бошқарган.
Норманд тўртлигининг учрашуви барибир бўлиб ўтиши ноябр ўрталарида маълум бўлди. Олдинроқ Кремль музокараларда муҳокама қилинадиган мавзу бўлган тақдирдагина учрашув бўлишини қатъий талаб қилди.
Россия иккита шартни илгари сурди, уларнинг ижросисиз “норманд шаклида”ги мулоқотларга рози бўлмади: биринчидан, расмий Киев “Штайнмайер формуласи”га розилик бериши, иккинчиси, зиддият ўчоғи бўлмиш Золотое ва Петровскдаги аҳоли пунктидаги мавжуд кучларни ажратишга эришиш.
1 октябрда Зеленский Киев “Штайнмайер формуласи”га розилигини эълон қилди. Бу формула Донецк ва Луганск халқ республикалари назорати остидаги ҳудудларнинг алоҳида мақоми тўғрисидаги қонуннинг у ерда сайловлар ўтказилган, шунда ҳам Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти уларнинг ҳалол ва эркин деб топган тақдирда кучга киришини назарда тутади. Шундан кейин Зеленский бир неча марта “норманд тўртлиги” саммитини тезроқ ўтказиш ташаббуси билан чиқди. Кремль эса иккинчи шарт – кучлар ажратилган тақдирда учрашув ўтказилишини баён қилди. “Штайнмайер формуласи” – бу 2015 йилда Украина, Россия, Франция ва Германия етакчилари, Пётр Порошенко, Владимир Путин, Франсуа Олланд ва Ангела Меркел томонидан 2015 йилнинг февралида эришилган, бажарилиши шарт бўлган чоралар мажмуаси. Қизиғи, Порошенко ўзи розилик берган аҳдномага бугун ўзи қарши чиқмоқда.Ҳужжатдан қуйидаги чоралар ўрин олганди: 2015 йилнинг 15 февралидан ўт очишни тўлиқ тўхтатиш; қўшинларни ортга олиб чиқиш; ҳарбий ҳаракатлар қатнашчиларини авф қилиш ва амнистияга тушириш; “барчани барч
ага” шаклида асирлар билан алмашиш; Донбассга алоҳида мақом бериш; можаронинг барча ҳудуди устидан Украина ҳукуматининг давлат чегараларини қайта тиклаш; украин қонунчилиги асосида маҳаллий сайловларни ўтказиш. Афсуски, чоралар мажмуасининг бирор пункти бажарилмади, томонлар келиша олмаганидан эмас, балки келишув пунктлари қандай тартибда бажарилиши юзасидан бир тўхтамга келолмади.
Германия ташқи ишлар вазири, сўнгра президенти этиб сайланган Франк Вальтер Штайнмайернинг формуласи шундаки, аввал Украина назорати остида бўлмаган ҳудудларда сайловлар тўғрисида қонун қабул қилади, улар ўтказилиб, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти демократик руҳда ўтганини тасдиқлагандан кейин чегара устидан назорат Украинага берилади. Агар формула амалга ошса, бу давлат томонидан халқнинг узоқ кутган орзу умидлари амалга оширилишини англатади.
Зеленский президент лавозимига сайланганидан кейин Киев ва Москва ўртасидаги 2014 йилда деярли тўхтаган муносабатлар тиклана бошлади. Путин Зеленский билан телефон орқали тўрт марта суҳбатлашди, бу ҳам албатта, яхшилик аломати. Ваҳоланки, айни кунларда импичмент доирасидаги эшитувларда Украинанинг роли туфайли Қўшма Штатларнинг Киев билан муносабатлари сезиларли совуқлашган. Трамп импичменти масаласида бетарафлиги ҳам, у ёки бу партия позициясини эгаллаши ҳам ҳозирги шароитда Украина маъмуриятини ноқулай аҳволга солиб қўйган. Эксперт Климпуш-Цинцадзенинг ҳисоблашича, президент Зеленский – бу ҳам “совет даврининг модернизациялашган кўриниши” ва шунга яраша “Россия унинг учун дўст”. Кейинги пайтларда АҚШдан янграётган сигналлар ҳам украин расмийларини Америка қўллови чўзиладиган резина эмаслиги борасидаги тасаввурларни бойитмоқда. АҚШ миллий хавфсизлик кенгашининг собиқ ходимаси Фиона Хилл Конгрессдаги расмий кўрсатмасида ғалати сиёсий савдолар ҳақида эшитиб қолганини баён қилди. “Руслар Венесуэлани Украинага алмаштириш юзасидан қандайдир ғалати алмашувни таклиф этишаяпти: агар биз сизнинг ҳовлингизга бурнимизни тиқишимизни истамасангиз, бизда тегишли талаб бор. Украинада ишимизга аралашманг. Бундай сигналлар бизга қандайдир норасмий каналлар орқали келди. Бу Россия матбуотида, турли шарҳловчилар маълумотларида бор эди”, деди Хилл. Қўшма Штатлар билан муносабатлар совуқлашар экан, Зеленский ва унинг командаси “Россия билан муносабатларни қуришга киришди, чунки руслар улар учун тушунарлироқ бўлиб келган.
Бошқа томондан, мамлакат ичкарисида тезроқ Донбассда тинчлик ўрнатиш масаласида янграётган талаблар экспертлар фикрича, сиёсий жиҳатдан янги ўйинчи бўлган Зеленскийни қопқонга тушириб қўйиши мумкин. Сиёсат саҳнасида катта тажрибага эга россиялик ҳамкасби билан яккама-якка музокаралари ҳам шу маънода хавфли бўлиши эҳтимоли бор. Гап шундаки, Зеленский Донбассдаги ноқонуний қуролли бўлинмалар тўлиқ қуролсизлантирмай ва Россия-Украина чегараси устидан назорат ўрнатмай туриб, Украина шарқини айирмачи ҳудудлар билан интеграциялашувга йўл бериши хунук оқибатларга, яъни мамлакатнинг бошқа шарқий ҳудудларида ҳам айирмачилик кайфиятининг кучайишига сабаб бўлиши эҳтимоли йўқ эмас. Бу саратон ўсимтасини ўзига кўчириб ўтказиш билан баробар. Байден маркази эксперти ва АҚШнинг Европадаги қўшинлари қўмондонининг собиқ маслаҳатчиси Марк Войжернинг фикрича, Украинанинг Штайнмайер формуласини қабул қилиши унинг суверенитети оёқости бўлишини билдиради.
Зиддиятни кузатиб бораётганлар қандай башорат қилмасин, томонлар урушдан чарчаган. Айниқса, оддий халқ. Украина президенти буни яхши тушунади. 14 мингдан ортиқ украиннинг ёстиғини қуритган уруш тўхтатилмаса, у ўз домига яна минглаб, ҳали ўн гулидан бир гули очилмаган, навқирон йигитларни ўз домига тотаверади. Ҳозир хориждаги “уруш ялавбардорлари”нинг қутқусига учадиган пайт эмас. Европанинг энг саноатлашган давлатларидан бири бугунга келиб, “Европанинг энг қашшоқ” мамлакати сафидан ўрин олди. Владимир Зеленскийнинг инсонийлиги шундаки, уни биринчи навбатда гуманитар масала ташвишга солаяпти. 4 декабрь куни берган баёнотида Янги йилгача “барчани барчага” шаклида маҳбуслар алмаштириш ниятини ошкор қилди. 2014 йилдан буён биринчи марта 2019 йилнинг сентябрида ҳар би
р томондан 35 нафардан киши озод қилинди. Ўша лаҳзаларда Зеленский Украинада мисли кўрилмаган халқ қўлловига эга бўлди. Унинг рейтинги 73 фоизни ташкил қилди. 25 ноябрга келиб, Киев халқаро социология институти ўтказган сўровга қараганда, 20 фоизга пасайган. Бироқ украинларнинг ярмидан кўпроғи унинг тинчлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаяпти. Собиқ комик ва актёр, жамоатчилик фикрича ўта ҳиссиётли бўлиб, бу омил кўпинча унинг қарорига таъсир кўрсатади. Зеленкийнинг сўзларига кўра, тинчлик музокараларидаги унинг иккинчи устувор мақсади – урушлар сабабли бўшаб қолган Донбассдаги хавфсизликни мустаҳкамлаш. Шу жумладан, у минтақадан ёлланма кучларнинг олиб чиқилишига ва қуролларнинг ноқонуний оқими кириб келишининг тўхтатилишига эришмоқчи.
Россиянинг эса ўзига яраша кун тартиби бор. РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, Москва Украинанинг Донецк ва Луганск халқ республикалари билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишини истайди, бироқ ҳозирча Киев уларни терррочи ташкилотлар деб ҳисоблайди.Улар билан музокаралар эса Украинанинг исёнчи республика ва унинг қуролли бўлинмаларини тан олишини англатади.
Хуллас, Россия ва Украина президентлари Франция ва Германия лидерлари иштирокида бўлиб ўтган кўп соатли музокараларидан кейин 2019 йил охиригача асирларни ўзаро алмаштиришга (72 нафар украиналик янги йилгача уйига қайтади) ва тўрт ойдан кейин янги учрашув ўтказишга келишиб олишди. Бироқ бошқа учта муҳим ва принципиал масалаларда бир тўхтамга кела олишмади. Бу Украинага чегаралар устидан назоратни бериш, назорат остида бўлмаган ҳудудларда сайлов ўтказиш ва Россия гази транзити масалалари. Учрашувнинг бош натижаси “келишиб олишга келишиб олдилар”.“Биз Россия билан мулоқотни йўлга қўйишга эришдик, бу ижобий факт”, – дейди Украина президенти. Йил охиригача шартсиз ўт очишни тўхтатиш режими жорий этилади. Украина шарқида яна учта райондан ҳарбийлар олиб чиқилади. Мамлакат шарқида ЕХҲТ миссияси мандати кенгайтирилади. Путиннинг айтишича, чегаралар масаласида томонлар фикри турлича. Россия позициясига кўра, аввал Минск келишувлари бажарилиши керак. Бунинг учун аввало, Донецк ва Луганск ҳудудларида сайловлар ўтказилиши керак. Бироқ бундай сайловни ўтказиш борасида Украинада қонун қабул қилинганича йўқ. Расмий Киев қонун мамлакат конституциясига мувофиқ келиши кераклигини даъво қилаяпти. Дарҳақиқат, бу жуда оғир ва оғриқли масала. Агар Конституцияда Донецк ва Луганскка алоҳида мақом берилса, бу Украинанинг федератив республикага айланишини тақозо этади. Бунга кўнган ҳар қандай президентнинг “боши кетади”.
Россия газининг Украина орқали транзити мавзусида ҳам аниқ келишув кузатилмади. Бироқ Зеленский эътироф этганидек, тўсиқлар олиб ташланди, энди маслаҳатчилар даражасида табиий газ ҳажми, нархи ва бошқа тафсилотлар имконияти муҳокама этилади, бу барча учун муҳим масала.2009 йилда транзит ва харид қилиш нархлари борасида имзоланган газ шартномаси 2019 йил охирида ўз ниҳоясига етади. Олдинроқ Путин янги контрактни имзолаш учун Москва ва Киев “зангори олов” масалаларида ўзаро эътирозларига барҳам бериши лозимлигини айтганди. Афтидан, сўз ўтган йили февралда Украина “Нафтогази” Стокгольм арбитражида “Газпром”дан деярли 3 миллиард евролик ишни, шунингдек, Украина Антимонопол қўмитаси “Газпром”га ўтказиб берган 7 миллиардлик жаримани ортга қайтариш ишини ютди. Саммит якунланганидан кейин Зеленский қарзни тўлаш масаласи ҳал бўлганини эълон қилди. Украина уч миллиардни газ билан қоплаб берилишига рози.
Хулоса ясайдиган бўлсак, музокаралардан ҳеч ким ютқазмади. Украина беқарорлиги Европа хавфсизлигига таҳдид. Россия ва Украина президентларининг 2016 йилдан бери биринчи учрашуви Берлин ва Париж учун катта сиёсий ва дипломатик ютуқ. Германия ва Франция тарафкашлик муаммонинг чўзилиб кетишига олиб келишини яхши тушуниб етди. Санкциялар орқали фақат Россияни барча муаммоларда айблаб келган ЕИнинг бу икки йирик давлати Владимир Зеленскийни айрим масалаларда ён беришга кўндира бошлади. Агар Париж ва Берлин ёрдамида Путин Штайнмайер режасини ҳаётга татбиқ этишга эришса, бундан уч томонлама фойда олади. Биринчидан, у Киевга бўйсунмайдиган ик
кита исёнчи республикадаги сиёсий таъсирини сақлаб қолади. Иккинчидан, Донбассдаги вазиятга таъсир кўрсатиш нуқтаи назаридан, Киев ва Москвани ўзаро боғлаб қўяди, украиналикларни бутун сиёсий энергияни ушбу мавзуга қаратишга мажбур этади. Европа Иттифоқи ва НАТО ни унутишга тўғри келади. Учинчидан, “украин муаммосини ечиш” Россияга Ғарб билан ярашиб олишга, санкцияларнинг бекор бўлишига олиб келади. Аввал худди адашиб қолган боладек, яна “катта саккизлик” оиласига қайтади, айрим йирик давлатлар ва уларнинг етакчилари билан олдинги алоқалар тикланади. Вазият жиддий, музокаралар ҳам шунга яраша мураккаб ва оғир кечди, ҳар ҳолда Украина атрофидаги вазият Евроатлантика геосиёсий саҳнасидаги кенг қайта қуриш жараёнларининг бир қисмидир. Украина президенти ҳам “қизил чизиқ” ни босмади. Сайловолди берган ваъдасининг устидан чиқиш учун яъни, Донбассда тинчлик қарор топиши йўлида муҳим қадам ташлади.