«Нориндарё» кўпригида ҳаракат нега тўхтатилди?
Наманганнинг Норин туманини вилоят маркази билан боғловчи «Нориндарё» кўпригида жорий йил 24 апрелдан ҳаракатланиш тўхтатилган эди.
Наманганнинг Норин туманини вилоят маркази билан боғловчи «Нориндарё» кўпригида жорий йил 24 апрелдан ҳаракатланиш тўхтатилган эди.
Бунга салкам қирқ йиллик кўприкдаги дарз ва ёриқлар сабаб бўлди. Турган гапки, кўприк йўловчилар ва транспорт ҳаракати учун хавф туғдирарди.
Ҳозирда узунлиги 270 метр бўлган кўприк мукаммал таъмирдан чиқарилмоқда. Икки ойдан сўнг якунига етиши режалаштирилаётган таъмирлаш ишларидан сўнг кўприкнинг эни 2 метрга кенгайиб, йўловчилар учун алоҳида йўлак барпо этилади.




