Норинда банан етиштириш ривожланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Лимончиликда юртимизда пешқадамлардан ҳисобланган Наманган вилояти Норин тумани омилкорлари эндиликда банан етиштиришга ҳам жиддий ёндашмоқдалар.
Халқимиз томорқа қўшимча даромад манбаи эканини яхши англаган ҳолда йилига 2-3 маротаба ҳосил олишни кўзлаб иш юритиши натижасида етиштирилаётган ҳосил миқдори ҳам ортиб бормоқда. Мазкур юмушларга Норин туманидаги 57 та маҳаллада алоҳида эътибор қаратилмоқда.
[gallery-16655]
Хусусан, тумандаги “Музаффар олчазори” боғдорчилик хўжалигида иссиқхона шароитида банан етиштириш йўлга қўйилган.
- Банан кўчатларини ерга қадагач, ярим йилдан кейин секин-аста мевалари етила бошлайди. Баҳор, ёз ойларида ҳаво ҳарорати исиши туфайли ҳосил мўл ва баракали бўлади. Битта банан дарахти 23-24 килогача, донага ҳисобласа, 300-350 тагача мева бериши мумкин. Маҳсулотнинг харидоргирлиги ҳисобга олинса, унинг савдосидан келаётган даромад ҳам салмоқлидир, – дейди хўжалик раҳбари Музаффар Мўминов.
Айни дамда хўжаликда банан дарахтларидаги ҳосиллар пишиб етилиш арафасида.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА