Ноқонуний валюта савдосига чек қўйилди
Бектемир тумани ҳудудида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.Ш. жами 10 минг АҚШ долларини фуқаро М.А.га 114 миллион сўмга сотган.
Шу вақтда у Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Э.Ю. фуқаро Т.Б.га жами 4,1 минг АҚШ долларини 46,6 миллион сўмга сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ЎзА