Номзодлар учун ўқув ташкил этилди
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят кенгаши ташаббуси билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови муносабати билан Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига “Адолат” социал демократик партиясидан кўрсатилган номзодлар учун сиёсий ўқув бўлиб ўтди.
Ўқув- семинарда депутатликка номзодларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, сайловолди ташвиқоти даврида йўл қўйилиши мумкин бўлган камчиликлар, сайлов тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик, сайловолди ташвиқотининг турлари, шакллари ва усуллари юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодира Джанибекова тадбир иштирокчиларига батафсил маълумот берди.
Шунингдек, ўқув- семинарда иштирокчиларига “Тенг имкониятлар ва адолатли жамият сари “шиори билан номланган сайловолди дастури, партия дастурининг қисқача мазмун-моҳияти, таркибий тузилиши ва илгари сурилаётган асосий ғоялар тўғрисида ҳам батафсил тушунчалар бериб ўтилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири