Ногиронлиги бор фуқаролар ҳолидан хабар олинди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон вилояти Xўжаобод туманида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ҳудудда истиқомат қилувчи ногиронлиги бор фуқаролар ҳолидан хабар олинди.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқарув раиси ўринбосари Соқижон Каримов, вилоят бошқарув раиси Бахтиёр Турсунов, туман раиси Орифжон Орифжонов бошчилигидаги бир гуруҳ фаоллар “Чимбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ногиронлиги бор оилалар хонадонида бўлиб, уларга озиқ-овқат, 1 миллион сўмдан моддий кўмак ҳамда кам таъминланган оилаларга 1 миллион сўмдан пул маблағи топширди.
[gallery-4948]
Шу куни “Бешкарам”, “Бешқавоқ”, “Чимбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинига компьютер жамланмаси ва зарур мебель тўплами тақдим этилди.
Сана муносабати билан вилоятнинг Олтинкўл тумани “Маданий-меҳнат 2” маҳалласидаги ногиронлиги бор ҳамда кам таъминланган оилалар ҳолидан ҳам хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА