Ногиронлиги бўлган шахслар – эътиборда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилоят бошқармаси томонидан 50 нафар ногиронлиги бўлган шахсга электрон юритмали аравачалар топширилди.
– Давлатобод туманидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига электрон юритмали аравача сўраб мурожаат қилган эдим, - дейди Нодира Жўраева. – Бугун вилоят раҳбаридан ушбу аравачани қабул қилиб олдим. Энди замонавий аравача билан бемалол истаган жойимга бора оламан ва севимли машғулотим билан шуғулланаман.
[gallery-17685]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА