Нодавлат суд эксперти бўлиш истагидаги номзодлар учун имтиҳон ўтказилди
Маълумки, нодавлат суд эксперти бўлиш истагидаги номзодлар Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ махсус қайта тайёрлаш курсларида ўқишлари ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги комиссияда имтиҳон топширишлари ва касбий лаёқат сертификатини олишлари керак бўлади.
Шунга кўра, Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида нодавлат суд эксперти бўлиш истагини билдирган шахсларни қайта тайёрлаш курсларига қабул қилиш учун имтиҳон жараёнлари бўлиб ўтди.
Имтиҳон жараёнида номзодларнинг тегишли йўналиш бўйича билим ва кўникмалари баҳоланиб, қайта тайёрлаш курсларида таҳсил олиш учун муносиб номзодлар саралаб олинди.

Қайд этилганидек, мазкур курслар суд-экспертлик фаолиятини амалга ошириш истагидаги шахсларнинг касбий билимларини ошириш, амалий кўникмаларини шакллантириш ҳамда суд экспертизаси соҳасида малакали мутахассислар тайёрлашга хизмат қилади.
Гулноза Бобоева, ЎзА