Нигерияда йўловчи қайиғи ағдарилиб кетди
Нигериянинг Нигер штатида йўловчи қайиғи дарёда ағдарилиб, 25 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Anadolu” ахборот агентлиги маълум қилмоқда.
Хабарда таъкидланишича, маҳаллий Муния тумани аҳолисидан иборат гуруҳ Широро туманига қайиқда сузиб кетаётганда ҳудуддаги дарёга чўкиб кетган.
Дастлабки маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса оқибатида 25 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар бедарак йўқолган.
Расмийлар минтақада қидирув-қутқарув ишлари давом этаётгани ва қурбонлар сони ортиши мумкинлиги ҳақида айтган.
Маълумот ўрнида, Нигерияда ёмғирли мавсумда дарёлар ва кўлларда сувга чўкиб кетиш билан боғлиқ ҳалокатлар тез-тез содир бўлиб туради.
М.Пирматова, ЎзА