Нигерияда хитойлик фуқаролар ўғирлаб кетилди
Номаълум босқинчилар Нигерия ғарбидаги Зунгуру шаҳрида ишлаётган хитойлик ва хавфсизлик ходимларига ҳужум қилган, — дея хабар беради маҳаллий ОАВ.
— Босқинчилар икки нигерияликни ўлдириб, икки хитойлик муҳожирни ўғирлаб кетди, — дейди Нигерия давлат полицияси вакили.
Полиция ҳодиса вақтида бедарак йўқолган яна уч нафар хитойлик ишчини қидирмоқда.
Нигерияда умуман одамларни ва хитойлик ишчиларни ўғирлаш ҳолатлари кенг тарқалган.
Нигериянинг Гуардиан интернет нашрига кўра, 2021 йилнинг 16 июнида Лагос-Ибадан темир йўл лойиҳаси устида ишлаётган 4 нафар хитойлик ишчи Огун штатида қуролли шахслар томонидан ўғирлаб кетилганди.
2021 йил 22 ноябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Чжао Лицзянь Нигериянинг Коги штатида қуролли босқинчилар 3 хитойликни, Осун штатида 2 нафар хитойлик ўғирлаб кетилганини эслади.
Хитой ташқи ишлар вазирлиги, Хитой элчихона ва консулликлари Хитой фуқароларини хавфли ҳудудларга саёҳат қилишдан бир неча бор огоҳлантирган.
Хитой ҳар доим Нигерия билан ҳамкорликни биринчи ўринга қўйган. Нигерия ва Хитой ўртасидаги икки томонлама савдо айланмаси 1,9 миллиард доллардан қарийб 20 миллиард долларга етган.
Хитой компаниялари томонидан 2021 йил Нигерияга 40 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритилган. Асосан, транспорт инфратузилмасига 17,1 миллиард доллар, энергетика лойиҳаларига 16,5 миллиард долларлик инвестиция киритилган.
Улуғбек Маҳмирзаев