Нигерияда 4 мингдан зиёд маҳкум озод этилди
Нигерия ҳукумати жарима тўламагани учун қамоқда ўтирган 4 мингдан зиёд маҳбусни озодликка чиқарди, деб баёнот берди мамлакат ички ишлар вазири Олубунми Тунжи-Ожо.
“Кеча мамлакатимиз бўйича 253 ахлоқ тузатиш муассасасида жарима тўламагани учун қамоқда сақланаётган 80,804 маҳкумдан 4068 нафарини озод қилдик”, - деб ёзган вазир ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Таъкидланишича, ушбу қарор мамлакат Президенти Боли Тинубунинг жазони ўташ тизимида озодликдан маҳрум этиш жазоси билан боғлиқ чора-тадбирлар назарда тутилган дастурни амалга оширишга қаратилган.